Ўзбекистон | 17:00 / 11.06.2024
3388
2 дақиқада ўқилади
Реклама

HUMO: 5 йиллик муваффақият йўли

HUMO тўлов тизими бу йил ташкил топганлигининг 5 йиллигини нишонламоқда. Бугун тўлов тизими нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимида инновацион ечимларни қўллаш ҳамда одамларга қулайлик яратишдек асосий мақсадларига эришди десак бўлади. Одамларнинг бир тизим картасига боғланиб қолмаслигига, мамлакат карта бизнесида рақобат, мижозларда эса муқобиллик пайдо бўлишига айнан HUMO туртки бўлгани ҳеч кимга сир эмас.

Бугун Ўзбекистон бўйлаб 27 миллиондан ортиқ карталар, 250 мингдан ортиқ терминаллар ҳамда 6500 дан ортиқ банкоматларни ўз ичига олган HUMO тўлов тизими ўз ривожланиш йўлининг дастлабки кичик маррасини босиб ўтди. Ўтган давр мобайнида “контактсиз тўлов”, “виртуал карта”, “HUMOPay” каби кундалик ҳаётимизда оддийдек бўлиб қолган тушунчалар бевосита HUMO тўлов тизимининг ташкил топиши билан боғлиқ.

Ҳозирда халқаро тўлов тизимлари билан тўлиқ интеграциялашган, замонавий тўлов усулларининг барчасини ўзида мужассам қилган HUMO карталари орқали бир дақиқада 6700 та транзакция ўтмоқда, бу — бир йилда 1,6 миллиард транзакция деганидир. Шубҳасиз, ҳар бир транзакция ортида у ёки бу мижознинг эҳтиёжи қондирилмоқда, у HUMO’нинг қулайликларидан фойдаланмоқда.

Ўтган 5 йиллик муддат тарих учун қисқа муддат бўлса-да, тўлов тизими жамоаси, мижозлар ва ҳамкорларимиз учун эсда қоларли ютуқлар ва муваффақиятларга бой бўлди дейиш мумкин. Ютуқлар ва муваффақиятларга эришиш эса осон бўлмагани табиий.

HUMO тўлов тизими ўзининг 5 йиллиги муносабати билан “Альтер Эго” лойиҳаси билан ҳамкорликда махсус видеофильм тайёрлади. Ушбу фильмда тўлов тизимининг ўтган йиллар давомида эришган натижалари, ривожланиш босқичлари ҳамда учраган қийинчиликлар ҳақида ҳам сўз боради.
Видеофильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: 

Сайт: https://www.humocard.uz

Реклама ҳуқуқи асосида