Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш олиб бориляпти
Ўзбекистон ҳудудида саксовул букур чигирткаси тарқалган. Бу турдаги ҳашарот саксовул билан озиқланади, экинлар ва яйловларга хавф туғдирмайди. Шу жиҳатдан кимёвий кураш тадбирлари саксовул плантацияларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида чигирткалар тўдасига қарши кимёвий кураш олиб бориляпти. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, саксовул букур чигирткаси саксовул билан озиқланади, экинлар ва яйловларга хавф туғдирмайди. Шу жиҳатдан кимёвий кураш тадбирлари саксовул плантацияларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Алоҳида эътибор трансчегаравий ҳудудларга қаратилиб, қўшни давлатлардан зарарли ҳашарот кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.
«Чигирткага қарши кураш тадбирларини зарарли чигиртка 3−4 ёшида бўлганида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу зараркунанда қанот чиқаргунигача бўлган фаза ҳисобланади. Сабаби чигиртка қанот чиқарганидан сўнг бир кунда камида 50−60 километр масофани босиб ўтиши ва йўлида учраган барча яшилликни еб битириши мумкин», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Бухоро вилоятида чигирткалар ҳужуми юз бергани хабар қилинганди. Хусусан, тармоқларда Ромитан туманидан ўтувчи А-380 Бухоро—Хоразм автомобил йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида чигирткалар ҳужум қилгани акс этган видеолар тарқалганди.
Шунингдек, Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида ҳам чигирткалар ҳужуми кузатилган. Мамлакат бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин бу ҳужумни «мисли кўрилмаган ҳолат» дея баҳолади.
Қозоғистон ҳукуматининг маълум қилишича, Туркистон вилоятида жами 310 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганлиги аниқланган. Ақтўбе вилоятнинг 12 туманида 281 минг гектар ерга ишлов берилган. Қўстанай вилоятининг 5 туманида 29,4 минг гектар майдонда кимёвий тозалаш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
16:46 / 04.11.2024
Ўзбекистонда 55 минг гектар майдонга зараркунанда чигиртка тухум қўйгани аниқланди
17:54 / 10.06.2024
“Зарарли чигирткаларга қарши курашиш учун моддий-техник база яратилган” – агентлик
16:07 / 10.06.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қатор ҳудудларига чигиртка тўдалари ёпирилди
22:57 / 31.01.2024