Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Мўғулистон президенти, Ўзбекистон бош вазири, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Тадбир қатнашчилари элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.
Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Мўғулистоннинг биринчи президенти бўлди.
Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари “Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисида”ги қўшма баёнотга имзо чекди.
Томонлар ўртасида жами 14 та ҳужжат имзоланди.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
22:25 / 04.10.2024
Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
09:40 / 07.09.2024
ХЖС прокурори: Мўғулистон Путиннинг ташрифи бўйича тушунтириш бериши керак
18:41 / 03.09.2024