Жамият | 18:09 / 28.06.2024
4735
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда сомон қолдиқларини ёқиб юборган шахс 18,6 млн сўм жаримага тортилди
Фермер хўжалиги ишчиси ўзи ишлайдиган хўжалик еридаги сомон қолдиқларини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида сомон қолдиқларини ёқиб юборган шахс жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жарқўрғон тумани Эскиқишлоқ маҳалласида жойлашган «ФАЙЗ-АБ» фермер хўжалиги ишчиси хўжаликнинг ғалла ўримидан бўшаган 10 гектар ерида сомонпоя қолдиқларини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган.
Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро М.Н.га нисбатан МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга 18 млн 642 минг 234 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.