Ўзбекистон | 08:56 / 29.06.2024
6439
1 дақиқада ўқилади
Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди
Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли қатор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қатор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:
Улар:
- Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланиш;
- Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб бориш. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
- имкон қадар оломондан қочиш ва жамоат жойларига ташриф буюришни чеклаш.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси алоқа рақамлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076. Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397. Электрон манзил: ил.uzembassy@mfa.uz
Мавзуга оид
22:04 / 21.09.2024
Портловчи пейжерларни етказган компания бош директори ғойиб бўлди — Reuters
20:02 / 20.09.2024
Исроил Байрутга зарба берди, «Ҳизбуллоҳ» етакчиларидан бири ўлдирилди
21:36 / 19.09.2024
The New York Times: Исроил «замонавий Троя оти»ни яратди
20:46 / 19.09.2024