Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди
Эндиликда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Унга кўра, энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун сарсон бўлиб тегишли ташкилотларга бориб юрилмайди. Бу жараённи my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин бўлди. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд. Ҳатто мурожаат ҳолатини реал вақтда кузатиб борса ҳам бўлади.
Тайёр гувоҳномани энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйда қабул қилиб олиш мумкин.
Аввалроқ нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:59 / 31.10.2024
Тошкентда «права» олиш учун имтиҳон нархи ошгани рад этилди
09:57 / 18.08.2024
Хоразм ва Жиззахда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
21:48 / 04.06.2024
16 ёшга тўлганларга мопед ва скутерларни гувоҳномасиз бошқаришга рухсат берилиши мумкин
18:56 / 29.05.2024