ОАВ: Исроил «Ҳизбуллоҳ»га қарши операцияни июлнинг иккинчи ярмида бошлайди
Исроил Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига қарши ҳарбий операцияни июл ойининг учинчи ё тўртинчи ҳафтасида бошлайди, деб ёзмоқда Германиянинг Bild нашри ғарблик дипломатларга ҳавола қилиб.
Германия ва Саудия Арабистони Ливанда вазият эҳтимолли оғирлашиши туфайзи ўз фуқароларини ушбу мамлакатни тарк этишга чақирди. Исроил ОАВлари маълумотларига кўра, ЦАҲАЛ Ливан билан чегарада гуруҳлашувни кучайтирган, аскарлар тоғ ва шаҳар шароитда уруш олиб боришни машқ қилишмоқда.
«Мисгав» миллий хавфсизлик ва сионистик стратегия институти таҳлилчиси Ашар Фридманнинг сўзларига кўра, вазият тезда авж олиши мумкин, масаланинг дипломатик ечимлари эса яқин икки йил ичида қуролли можаро юз беришини инкор этмайди, бу эса «Ҳизбуллоҳ»га яхшироқ тайёрланиб олиш имконини беради. Фридманнинг тахминига кўра, Исроил гуруҳга қарши урушни бошлаши мумкин, лекин бу «Ҳизбуллоҳ»ни қўллаб-қувватлаётган Эрон билан тўғридан тўғри тўқнашув келтириб чиқариши хавфини кўрсатади.
Фридманнинг сўзларига кўра, Эрон ўзининг ядровий салоҳиятини такомиллаштиришга уринаётганини ифодаловчи алтернатив сценарий ҳам бор. Бу ҳолатда АҚШ Эронга ва унинг прокси кучларига зарбани қўллаб-қувватлайди.
«Эрон ўзининг қўғирчоқ ташкилотларига Исроилга ҳужум қилишни буюриши мумкин, бу эса минтақада катта уруш келтириб чиқариши мумкин», деган яҳудий эксперт.
Ўтган йилнинг охирида Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил мудофаа вазири Йоав Галлантни «Ҳизбуллоҳ» билан тотал уруш келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочишга чақирган эди. АҚШ маъмурияти Исроил «Ҳизбуллоҳ»ни фаол ҳаракатларга провокация қилиши ва Ливанда «янада кенг қамровли уруш учун баҳона яратиши» мумкинлигидан ташвишда, деган Axios порталига америкалик манба.
«Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил ва ҲАМАС ўртасида уруш бошланганидан буён Исроил ҳудудига зарбалар уюштириб келмоқда. Исроил армияси (ЦАҲАЛ) бу отишмаларга жавобан Ливан гуруҳининг позицияларига авиация ва артиллерия воситасида зарба бериб келади. «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ эса Исроилга «қоидаларсиз ва чегараларсиз уруш» билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024