Жамият | 10:14 / 03.07.2024
8091
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда сув ўтказгич тармоғи ёрилди. Кўчаларни сув босган

Пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчалар сув билан тўлган. Ҳудуднинг катта қисми сув таъминотидан узилган.

Фото: Тошкент шаҳар сув таъминоти

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги d1200mm катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келди, деб хабар берди “Тошкент шаҳар сув таъминоти”. 

Таъкидланишича, туманнинг Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм  катта сув ўтказгич ёрилган.

Шу сабабли тумандаги Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астробод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмаслиги қайд этилган.

“Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда. Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади”, — дейилади хабарда.

Мавзуга оид