Зомин қўриқхонасидаги фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди
Ҳозирги кунда Зомин давлат қўриқхонасида 17-19 та Туркистон силовсини борлиги маълум қилинди.
Зомин давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон Туркистон силовсинини муҳрлади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркистон силовсини оддий силовсиннинг кенжа тури бўлиб, келиб чиқиши Ўрта Осиёга бориб тақалади. Ғарбда Марказий Осиёда, Жанубда эса Осиёдан Хитой ва Мўғулистонгача кенг тарқалган мушуклар оиласининг йиртқич вакилидир.
Ўрта Осиёда Туркистон силовсини асосан очиқ ўрмонлар ва даштларда яшайди, шунингдек, Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларидаги тошли адирлар ва тоғларда ҳам учраши мумкин. Асосан қуёнлар билан озиқланади ва бу йиртқич мушуклар 17 йилгача умр кўради. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Туркистон силовсини ҳозирги кундаги сони Зомин давлат қўриқхонасида 17-19 тани ташкил қилади.
Мавзуга оид
07:26 / 23.08.2024
Қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс ушланди
18:36 / 12.08.2024
Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди
20:40 / 22.06.2024
Зомин аэропортига йирик самолётда синов парвози амалга оширилди
10:20 / 10.04.2024