Жаҳон | 19:22 / 04.07.2024
20199
2 дақиқада ўқилади

Россия жаҳоннинг энг йирик 10 иқтисодиёти рўйхатини тарк этди

Рубл қадрининг тушиши агар харид қобилияти паритетида эмас, абсолют долларда ҳисобланса, Россия жаҳоннинг энг йирик ўн иқтисодиётлари сафидан чиққан.

Фото: e-vid.ru

2023 йилда Россия иқтисодиёти 3,6 фоизга — жаҳон ўртача даражасидан юқорироққа ўсган, бироқ рубл қадри тушиб кетгани сабабли унинг доллардаги ҳажми 10,8 фоизга — 2,27 трлн доллардан 2,02 трлн.гача қисқарган, дея баҳоламоқда Жаҳон банки. Натижа Жаҳон банки рейтингида Россия Италия, Бразилия ва Канадани ўтказиб, 8-ўриндан 11-ўринга тушган, гарчи уларнинг иқтисодиёти ўтган йил давомида секинроқ ўсган: мос равишда 0,9, 2,9 ва 1,1 фоиз.

Худди шунга ўхшаш вазият Япония билан ҳам содир бўлган: иена қурби пасайиши туфайли у Германияни олдинга ўтказиб, тўртинчи ўринга тушган.

Бу рейтингда жуда катта фарқ билан АҚШ етакчилик қилмоқда: долларда Америка иқтисодиёти Хитойникидан 33 фоизга каттароқ: мос равишда 27,4 трлн ва 17,8 трлн.

Аҳоли жон бошига тақсимланганда Россиянинг доллардаги даромадлари янада қисқарган. 2022 йилда кўрсаткич 15 минг 445 доллар бўлган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 13 минг 817 долларга тенг бўлган. Бу кўрсаткич бўйича Россия жаҳонда 86-ўринга тушиб кетган (Мексика ва Аргентина ўртасида).

Россия сўнгги 20 йил мобайнида жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётлари рўйхатида 8–10-ўринларни эгаллаб келаётган эди. Фақатгина навбатдаги кризис ёки девалвация рўй берганида ўнликни тарк этган. Россия ўз иқтисодиёти шиддат билан ўсган 2000-йилларнинг ўрталарида ўнликка кирган. 2009 йилда чиқиб кетиб, кризисни енгиб яна қайтган. 2015 йилда яна ўнликни тарк этган. 2021 йилда Россия яна ўнликка қайтган. 2022 йилда эса рубл қадрининг аномал мустаҳкамланиши ҳисобига ҳаттоки 8-ўринга кўтарилиб олган.

Мавзуга оид