Жамият | 16:55 / 14.07.2024
3921
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда “Нексия” машинаси “Дамас” билан тўқнашди

“Нексия” ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаёган “Дамас” билан тўқнашган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида “Нексия” машинаси “Дамас” билан тўқнашган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 13 июл куни содир бўлган.

Шу куни соат 17:00 ларда, Ш.Рашидов тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-37 автомобил йўлида 24 ёшли ҳайдовчи “Нексия” машинасини Жиззах-Зафаробод йўналишида бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга чиққан.

Сўнг рўпарадан, ўз йўлидан келаётган 37 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Дамас” билан тўқнашган. Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид