Жамият | 08:40 / 16.07.2024
1935
1 дақиқада ўқилади
Ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Қарши шаҳрида яширинча тармоққа уланган ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Қарши шаҳрида фуқаро М.Ф. фермер хўжалигига қарашли бинода фаолият юритаётган омихта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўғридан тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 1 млрд 65 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
13:35
Фарғонада дори воситаларини қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024