Ўзбекистон | 12:00 / 16.07.2024
3123
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Холестеринсиз ҳаёт - Малайзиянинг барқарор пальма ёғи ҳақида

Фото: Getty images

Малайзиянинг барқарор пальма ёғи (MSPO) — бу Малайзия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган стандарт бўлиб, у мамлакатнинг қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланиш йўлига олиб чиқишга қаратилган. MSPO сертификатига эга пальма ёғи атроф-муҳитни асраш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва Ер ресурсларини сақлаш каби қадриятлар асосида ишлаб чиқарилади. Шу тариқа, Малайзия ҳукумати мамлакатда пальма ёғи ишлаб чиқаришни барқарор ва экологик тоза қилишга уринмоқда.

XIX аср охирида Европа мустамлакачилари томонидан Малайзияга олиб келинган пальма ёғи бугун мамлакат иқтисодиёти учун муҳим экспорт маҳсулотига айланди. Малайзия, Индонезиядан кейин дунёда иккинчи энг йирик пальма ёғи экспорт қилувчи мамлакат ҳисобланади.

Пальма ёғи - энг кўп истеъмол қилинадиган ўсимлик ёғи бўлиб, унинг 72%и озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Шунингдек, у бета-каротин ва токотриеноллар каби фойдали моддаларнинг табиий манбаи ҳисобланади. Бу моддалар организмга ижобий таъсир кўрсатади, масалан, эрта қаришнинг олдини олади, мия қобиғини озиқлантиради ва юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди. У холестерин ва транс ёғларни ўз ичига олмайди, шу боис фойдали ҳисобланади.

Малайзия Пальма ёғи ишлаб чиқарувчилар кенгашининг минтақавий вакили, технолог, техника фанлари номзоди Алексей Удовенко MSPO пальма ёғини бозордаги энг яхши маҳсулот деб ҳисоблайди:

«Мутахассисларнинг фикрича, MSPO бозордаги энг яхши пальма ёғи маҳсулотидир. Малайзия ҳукумати стандартлаштириш тизимини маҳорат билан қуради. Улар ҳатто биомасса билан яна нималар қилиш мумкинлиги ва уни қандай қўллаш ҳақида ўйлашмоқда. Малайзияликлар ҳозирда саноат чиқиндиларидан кўплаб турдаги маҳсулотларни, масалан, қурилиш материаллари ва бошқаларни ишлаб чиқаришмоқда. Озиқ-овқат пальма ёғини MSPO стандарти бўйича ишлаб чиқаришга қанчалик виждонан ёндашишлари ҳақида нима дейиш мумкин. Бу юқори сифатли маҳсулот, энг яхши мевалардан муҳаббат билан яратилган: ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи ҳар бир ходим барча талабларни бирдек қатъий бажаради. Буни бир нечта махсус ташкил этилган ташкилотлар, жумладан MPOSS (Малайзия Пальма ёғи стандартлаштириш кенгаши) ва MPOB (Малайзия Пальма ёғи қўмитаси) назорат қилади», - дейди у.

Алексей Удовенко пальма ёғининг зарарли экани ҳақидаги барча маълумотлар афсона эканлигини айтади:

«Умуман олганда, ёғнинг зарарлилиги ундаги тўйинган ёғлар миқдори билан боғлиқ. Баъзи тўйинган ёғлар холестерин даражасини оширади. Шу сабабли уларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Лекин пальма ёғи идеал мувозанатга эга, унда холестерин ва зарарли транс-ёғлар йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти транс-ёғларни озиқ-овқат рационидан чиқариш кераклигини маълум қилгандан сўнг, пальма ёғи фақат альтернатив сифатида тавсия қилинди. Юқори ҳароратларга чидамлилиги туфайли бу ёғ қовуриш ва овқат тайёрлаш учун мос келади. У нафақат таомлар учун, балки кондитер маҳсулотлари учун ҳам мукаммал. ЕИда ҳар йили пальма ёғининг 2 миллион тоннаси Европа озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Масалан, европаликлар пальма ёғини сариёғга афзал кўришади, чунки бу саломатлик учун фойдали маҳсулот. Европада аҳоли бошига пальма ёғининг ўртача импорти йилига тахминан 6,5 кгни ташкил этади. Бу Россия ва МДҲ мамлакатларидаги истеъмолдан бир неча баробар кўп».

Малайзияда MSPO стандарти бўйича пальма ёғи ишлаб чиқариш атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва ер ресурсларини сақлашга қаратилган. Ушбу стандарт пальма ёғи ишлаб чиқарувчиларига, жумладан кичик фермерларга ишлаб чиқариш жараёнларини сертификатлаш ва сифатни назорат қилиш имконини беради. Шундай қилиб, MSPO сертификати истеъмолчиларга сифат ва экологик барқарорлик кафолатини тақдим этади.

Реклама

Мавзуга оид