Иқтисодиёт | 09:22 / 18.07.2024
1596
1 дақиқада ўқилади

Ишлаб чиқариш корхоналари солиқ қарздорлиги миқдори маълум қилинди

Солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги ҳақида маълумот берилди. 

1 июл ҳолатига солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори ишлаб чиқариш корхоналари 793 та, уларнинг жами қарздорлиги 1 242,8 миллиард сўм. Шундан 385,8 миллиард сўми, яъни 31 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари топ-3 талиги:

  • йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ — 771,7 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри — 129,4 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 74,8 млрд сўм.

1 апрел ҳолатига ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 миллион сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 742 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги — 932,4 миллиард сўм. Шундан 355,1 миллиард сўми, яъни 38,1 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келган.

Мавзуга оид