Европанинг 47 давлати етакчилари Украинага кейинги ёрдамни муҳокама қилди
Британияда Европа сиёсий ҳамжамиятига аъзо давлатларнинг тўртинчи саммити бўлиб ўтди. 47 давлат раҳбарлари Украинага ёрдам бериш, ноқонуний миграцияга қарши кураш ва бошқа мавзуларни муҳокама қилди.
18 июл, пайшанба куни Британияда Европанинг 47 давлати давлат ва ҳукумат раҳбарлари йиғилди. Европа cиёсий ҳамжамиятининг жорий, тўртинчи саммити Европа Иттифоқининг 27 та давлати ва Албаниядан Украинагача бўлган 20 та учинчи давлатни ўз ичига олган. Тадбир Британиянинг янги бош вазири Кир Стармер томонидан ўтказилди.
Стармер саммитда Украинага Россиядан ўзини ҳимоя қилишда қўшимча ёрдам кўрсатиш, ноқонуний миграцияга қарши кураш, шунингдек, хавфсизлик ва энергетика масалаларини муҳокама қилди. Саммит анжуманида Германиядан канцлер Олаф Шолц иштирок этди.
Унда Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам иштирок этиши кутилганди. Айнан у Европанинг келажаги ҳақида сиёсий ва стратегик мунозаралар учун ташкил этилган ҳукуматлараро ташкилот бўлган Европа сиёсий ҳамжамиятини яратиш ташаббускори эди. Макрон ҳамжамиятни яратиш ташаббуси билан 2022 йил май ойида, Россиянинг Украинага қуролли ҳужуми бошланганидан кўп ўтмай чиқди.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хохлайди?
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024