Боку: Франция президентининг Арманистонни ҳарбийлаштириш ҳақидаги фикрлари тинчликка тўсқинлик қиляпти
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг тинчликка хизмат қилмаётган ва минтақани беқарорлаштирувчи ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермаслигини билдирди.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануэл Макроннинг Озарбойжонга нисбатан билдирган фикрларини танқид қилди.
«Франция президенти Эммануэл Макроннинг Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида билдирилган ва Арманистонни ҳарбийлаштириш сиёсатини асослаб берган фикрлари Озарбойжонга нисбатан яққол нохолисликни намоён этади ва Франциянинг минтақада кескинликни келтириб чиқаришга, тинчлик жараёнига аралашишга уринишлари яна бир ёрқин мисолидир», - деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода.
«Биз Франция томонига эслатиб ўтамизки, Арманистоннинг 30 йиллик ишғолини тугатиш, Озарбойжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш мақсадида Озарбойжон суверен ҳудудларида олиб борилган уруш халқаро ҳуқуққа мувофиқ мамлакатимиз қонуний ҳуқуқидир. Озарбойжоннинг ҳар қандай, жумладан, ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари адолатли мақсадга эришишга қаратилган. Бироқ, ишғолчи давлат бўлган Арманистон ҳақида шундай деб бўлмайди», — дея таъкидлади у.
Ҳожизода қайд этишича, Франциянинг қарийб 30 йил давомида Озарбойжон ҳудудларини босиб олган, бир миллионга яқин озарни ўз она юртидан кўчирган, оммавий қотиллик ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган Арманистонни воситачилик даврида ва 44 кунлик Ватан урушидан кейин тинч давлат сифатида кўрсатиши бу давлат сиёсати нақадар адолатсиз эканлигини билдиради.
«Шунингдек, шуни эслатиб ўтмоқчимизки, айнан Франция каби давлатларнинг ихтилофни тинч йўл билан ҳал этишга ҳисса қўшмаган, Озарбойжон ҳудудларини Арманистон томонидан босиб олинишини тўхтатишга имкон бермаган сиёсати қарийб 30 йил давомида Арманистон тажовузини яширди», - деди ТИВ вакили.
Ҳожизода айтишича, Франциянинг тинчликка хизмат қилмаётган ва минтақани беқарорлашувчи ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермайди.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024