Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Манфред Ҳутерер Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиқларини топширди ва янги лавозимда иш бошлайди.
Манфред Ҳутерер Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
«Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Манфред Ҳутерер жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Биз тобора кенгайиб бораётган иккитомонлама ҳамкорлик кун тартиби, ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри шерикликни мустаҳкамлаш, кўпроқ иқтисодий кўприкларни барпо этиш ва бошқа масалаларга тўхталдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб элчи ва элчихона жамоасининг алоқаларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр», дейилади хабарда.
Манфред Ҳутерер 2019—2023 йилларда Германиянинг Беларусдаги элчиси бўлган.
2024 йил июн ойи охирида Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер ўз миссиясини якунлаган эди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024