Жамият | 11:08 / 26.07.2024
8639
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли болани қутқариб қолди
Янгиҳаёт туманида қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди.
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Чортоқ маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида қутқарувчилар 1 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Мавзуга оид
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024
Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
07:10 / 05.10.2024