Россия флоти кемаси Финландия билан денгиз чегарасини кесиб ўтди
Ҳодиса Финландия кўрфазининг шарқий қисмида юз берган ва тахминан етти дақиқа давом этган.
26 июл, жума куни Россия кемаси Финландия ҳудудий сувларига кириб борди. Финландиянинг Helsingin Sanomat газетаси мамлакат чегара хизмати бош терговчиси Петтер Стауфферга таяниб, Россия ҲДФ Болтиқ флотининг денгиз тубини ўрганиш учун мўлжалланган кемаси денгиз чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар берди.
Ҳодиса Финляндия кўрфазининг шарқий қисмида юз берган ва тахминан етти дақиқа давом этган. Россия кемаси чегара қўриқлаш кемаси ҳамроҳлигида Финландия ҳудудини тарк этди. Ҳелсинкидаги Мудофаа вазирлиги воқеа юзасидан текширув бошлаганини билдирди.
10 июн куни Финландия ўз ҳаво ҳудуди Россиянинг тўртта ҳарбий самолёти томонидан бузилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024