Ўзбекистон | 21:01 / 01.08.2024
5494
1 дақиқада ўқилади

Андижонда метан газнинг максимал нархи 3750 сўм этиб белгиланди

Вилоят ҳокимлиги томонидан метан газ нархига чеклов ўрнатилди.

Фото: Kun.uz

Андижон вилоятида метан газ нархига чеклов давом этади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, максимал нарх 3750 сўм деб белгиланган.

«Агарда нарх сунъий оширилган ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, тегишли идораларга ёки матбуот хизматига (+998932730823) бу ҳақда маълумот қолдиришингиз сўралади», дейилади хабарда.

Ўтган йили сентябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб метан газ учун энг баланд чакана нарх белгилаб қўйилган эди. 6 ой муддатга жорий этилган бу тартиб аввалига 2024 йил 1 апрелидан 1 июнгача узайтирилди, кейин чеклов 1 августгача давом этиши белгиланди.

1 августдан кейин чеклов давом этиши ёки нархлар "қўйиб юборилиши" борасида ҳукумат идораларидан ҳозирча расмий муносабат бўлмади.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси пропан нархларининг ошгани юзасидан ўрганиш ишларини бошлагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид