Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи контейнер поезди юборилди
Поезд Эроннинг Бандар Аббос портидан жўнаб кетди ва Туркманистоннинг Сараҳс чегара пункти орқали Тошкентга йўл олди.
Туркманистоннинг транспорт-логистика маркази (TULM) Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи контейнер поездини жўнатиш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар берди.
Қайд қилинишича, керамика плиталар юкланган 20 та TEU контейнеридан иборат поезд Эроннинг Бандар Аббос портидан жўнаб кетган ва Туркманистоннинг Сараҳс чегара пункти орқали Тошкентга йўл олган.
Таъкидланишича, ушбу тадбир олдидан 2023 йил 22 декабр куни Истанбул шаҳрида «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ ва «Туркманистон темирйўллари» агентлиги вакилларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Унда контейнер поездларининг Туркманистон ҳудуди орқали ўтишини тезлаштириш, шунингдек, ташиш учун махсус тариф ставкаларини қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, «Ўзбекистон – Туркманистон – учинчи давлатлар» коридори бўйлаб юк ташишни ташкил этиш учун ҳар бир давлатда масъул логистика компанияларини тайинлашга келишиб олган эди.
Мавзуга оид
09:50
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 20.09.2024
Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинган ва урушга юборилган ўнлаб ҳиндистонликлар ватанига қайтди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024