Жаҳон | 13:46 / 02.08.2024
1750
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазо марказига уюштирган ҳаво ҳужумларида беш киши ҳалок бўлди

Исроил кучлари блокададаги Ғазо секторининг марказий қисмидаги турар жой биноларини ўққа тутди.

Фото: Picture Alliance

Исроил ҳаво кучларининг блокада остидаги Ғазо секторининг марказий қисмидаги иккита турар жой биносига уюштирган ҳужуми оқибатида беш фаластинлик ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ғазодаги фуқаролик мудофааси бошқармаси Телеграмда хабар берди.

Департамент, шунингдек, иккита уйнинг ўққа тутилиши натижасида кўплаб жароҳатланганлар ҳақида хабар берди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, дея қўшимча қилди бошқарма.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, Исроил армияси тун бўйи Фаластин эксклавининг турли ҳудудларига ҳаво ва қуруқликдан интенсив зарбалар берган. 

Исроил армиясининг 2023 йил 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида блокададаги Ғазо секторида 39 480 киши ҳалок бўлди, улардан камида 16 314 нафари болалар ва 10 980 нафари аёллар, 91 мингдан ортиқ шахс яраланган. 

Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда.

Мавзуга оид