Жаҳон | 09:18 / 05.08.2024
1800
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда 6,3 магнитудали зилзила юз берди

Зилзила эпицентри Филиппин архипелагининг жанубидаги Минданао ороли қирғоқларида жойлашган.

Фото: iStock

Филиппин жанубидаги Минданао ороли қирғоқларида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди.

АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, ерости силкинишлари 16 км чуқурликда қайд этилган.

Қурбонлар ва цунами ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Дунёдаги энг сейсмик фаол мамлакатлардан бири Филиппин Тинч океанининг сейсмик зонасида жойлашган бўлиб, у «Олов ҳалқаси» деб ҳам аталади.

«Олов ҳалқаси» - Тинч океанининг периметри бўйлаб чўзилган кучли вулқон ва сейсмик (зилзила) фаоллик майдони.

Мавзуга оид