Жаҳон | 07:31 / 05.08.2024
5545
3 дақиқада ўқилади

РФ ТИВ: Россия ва АҚШ кескинлашувдан қочишга муваффақ бўлди 

Москва ва Вашингтон икки давлат мудофаа вазирлари ўртасидаги суҳбатдан сўнг кескинлашувнинг «янги босқичи»дан қочишга муваффақ бўлди, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Фото: Андрей Любимов / РБК

Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва унинг америкалик ҳамкасби Ллойд Остин ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг Россия ва АҚШ кескинлашувнинг «янги босқичи»дан қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 4 август, якшанба куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бунга Россия Федерацияси ва АҚШ мудофаа вазирликлари раҳбарлари ўртасидаги суҳбат «таъсир қилган».

«Айтишим мумкинки, баъзи белгиларга кўра, Россия томонидан Вашингтонга юборилган сигнал етиб борган», - дея Рябковнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА «Новости» Россия давлат агентлиги. 

Шу билан бирга, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Россия Федерациясини ушбу «сигнал»ни узатишга айнан нима ундаганига аниқлик киритмади. Унинг сўзларига кўра, «жуда безовта қилувчи» эпизод Россиядаги «ички воқеалар» билан боғлиқ. Рябков, шунингдек, Белоусов ва Остин ўртасидаги қандай телефон суҳбати ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади - улар июн ва июл ойларида икки марта қўнғироқлашган.

NYT: Белоусов Остин билан Украина «махфий операцияси»ни муҳокама қилди

Остин ва Белоусов биринчи марта июн ойи охирида Америка томонининг ташаббуси билан қўнғироқлашган. Ўша суҳбат чоғида Пентагон раҳбари Россия ва АҚШ ҳарбий идоралари учун «алоқа каналларини сақлаб қолиш» муҳимлигини таъкидлади ва Белоусов бу вазият фонида мамлакатлар ўртасида «кейинчалик кескинлашув хавфи» борлигини билдирди. 

Вазирлар 12 июл куни Москва ташаббуси билан иккинчи марта гаплашди, деб ёзади The New York Times. Нашр манбаларига кўра, Белоусов Остин билан бўлажак «Украинанинг Россияга қарши махфий операцияси»ни муҳокама қилган, Кремл буни АҚШ маъқуллаган деб ҳисоблаган. Остин бунга жавобан Оқ уй бу «фитна» ҳақида билмаслигини айтди. Суҳбатдан кейин Вашингтон Киев билан боғланиб, уни Россия Федерациясига қарши «операция»дан қайтарган. 

Мавзуга оид