Жаҳон | 13:05 / 06.08.2024
6408
2 дақиқада ўқилади

«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг Жўлан тепаликларида жойлашган ҳарбий базасига дронлар билан ҳужум қилди

Ҳаракат бу Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳужумларига ва айниқса, Майс ал-Жабелдаги «қотилликка» жавобан амалга оширилганини таъкидлади. 

Фото: Anadolu Agency

Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати кўп сонли учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) ёрдамида Исроил шимолидаги ҳарбий базага ҳужум уюштирди, деб хабар берди ҳаракат матбуот хизмати.

Баёнотда, ҳужум Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳужумларига ва айниқса, Майс ал-Жабелдаги «қотилликка» жавобан амалга оширилгани қайд этилди. 

«Ҳизбуллоҳ» жангарилари ишғол қилинган Жўлан тепаликларида жойлашган Ҳар-Нерия базасига кўп сонли камикадзе дронлари ёрдамида ҳужум қилди. 

«Ҳизбуллоҳ» нишонлар муваффақиятли урилганини таъкидлади.

Аввалроқ «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Ливан жанубида Исроил ҳужуми натижасида ўз аъзоси Али Жамолиддин Жавод ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Исроил армияси ҳужумга изоҳ берар экан, Жавод «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳарбийлаштирилган қаноти «Сил Ридван» қўмондонларидан бири эканини маълум қилди.

2023 йил 8 октябрдан бери Ливан жанубидаги Исроил ҳужумлари қурбонларига Ливан ҳаракати жангчилари айланяпти.

Мавзуга оид