Ҳиндистон бош вазири Моди Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилишга тайёр
Нарендра Моди Украинага сафари олдидан Полшага ташриф буюрди. У билан учрашувда Полша бош вазири Доналд Туск Киевнинг ўз чегараларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини эслатиб ўтди, Моди, ўз навбатида, Россия Федерацияси ва Украина ўртасида «мулоқот ва дипломатия»га чақирди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Украинага қарши уруш бошлаган Москва ва Киев ўртасида воситачи бўлишга тайёр. «Биз тинчлик ва барқарорликни имкон қадар тезроқ тиклаш учун мулоқот ва дипломатия тарафдоримиз», — деди Моди 22 август, пайшанба куни Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан учрашувдан сўнг. У, шунингдек, Ҳиндистоннинг «жанг майдонида ҳеч қандай муаммони ҳал қилиб бўлмаслигига қатъий ишончини» таъкидлади. Ҳиндистон бош вазири Украинага ташрифи арафасида Полшага келди.
Ўз навбатида, Полша бош вазири шундай деди: «Бош вазир ўзининг урушни тинч, адолатли ва тез якунлаш учун шахсан ҳаракат қилишга тайёрлигини тасдиқлаганидан жуда хурсандман, биз Ҳиндистон бу борада жуда муҳим рол ўйнашига ишонамиз». Шу билан бирга, у Украинанинг ўз чегараларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини эслатиб ўтди: «Тарих бизнинг халқларимизга қоидаларни, чегаралар ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш нақадар муҳимлигини ўргатди», деб таъкидлади Доналд Туск.
Ҳиндистон ҳозирча Россиянинг Украинага ҳужумини қоралашдан тийилган ва бунинг ўрнига уришаётган томонларни мулоқотга чақирган. Совуқ уруш давридан бери мамлакат Россия билан яқин муносабатларни сақлаб келмоқда. Шу билан бирга, Ҳиндистон Ғарб билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка интилмоқда ва рақобатчи бўлган Хитойга қарши қўллаб-қувватловга эга бўлмоқчи, дея таъкидлайди AFP.
Моди Москвага ташрифидан кейин Киевга боряпти
Украина Модининг 23 августда келишини кутмоқда. Бу Ҳиндистон раҳбарининг 30 йил ичида мамлакатга илк ташрифи бўлади. Киевга бўлажак сафаридан бир неча ҳафта олдин Ҳиндистон бош вазири Москвага ташриф буюрди ва у ерда Владимир Путин билан учрашди. Учрашув куни, 8 июлда рус қўшинлари Украинага, шу жумладан Киевдаги "Охматдет" болалар касалхонасига катта ҳужум уюштирди.
Ҳиндистон бош вазири Украинадаги урушни тўхтатиш ва мулоқот орқали тинчликка эришишга чақирди, шунингдек, Киев касалхонасида болаларнинг ўлими юзасидан «оғриқ ва даҳшат»ни билдирди. «Бегуноҳ болалар ўлдирилганда, уларнинг ўлишини кўрсангиз, юрагингиз оғрийди ва бу оғриқ чидаб бўлмас», деди Моди.
Украина президенти Володимир Зеленский Модининг Россияга ташрифини «афсусланарли» деб атади. «Дунёдаги энг йирик демократик давлат раҳбарининг Москвада бўлишини кўриш жуда катта умидсизлик ва тинчликка эришиш саъй-ҳаракатларига зарба бўлди», деди у.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024