Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юзага келган узун навбатларга изоҳ берилди
Қирғизистон Чегара хизмати фуқароларга сафар йўналишларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилган.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, деб хабар берди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24.kg.
Қайд қилинишича, 10 августдан бошлаб «Дўстук-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали йўловчи ташиш ва автомобиллар ҳаракатининг ўсиши кузатилган. Ҳар куни назорат-ўтказиш пунктидан 18-26 минг киши ўтмоқда. Шу билан бирга, чегара назоратини узлуксиз амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда унинг ўтказиш қобилияти кунига 16 минг 400 кишини ташкил этади.
Таъкидланишича, «Достук-Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтувчи фуқаролар ва транспорт воситалари сонининг сезиларли даражада кўпайиши навбатлар, шунингдек, назорат-ўтказиш пункти олдида йўловчи транспорт воситаларининг тўпланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бунга Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги бозорлар (улгуржи савдо кунлари сешанба ва шанба кунлари), талабаларнинг ўқиш жойларига бориши, давом этаётган сайёҳлик мавсуми ва мавсумий ишлар сабаб экани айтилган.
28 август ҳолатига кўра Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламоқда:
- Жалолобод вилоятида: «Маданият-Автодорожний», «Баймак-Автодорожний»;
- Ўш вилоятида: «Достук-Автодорожний»;
- Боткен вилоятида: «Қизил-Қия-йўл», «Қадамжой-йўли», «Кайтпас-йўли», «Оқ-Қия йўли», «Ўтукчу-йўли», «Чечме-йўл».
Чегара хизмати фуқароларга сафар йўналишларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилган.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
14:40 / 16.09.2024
Германия чегараларида умумий танланган назорат жорий этиляпти
20:33 / 14.09.2024