Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
Beeline Uzbekistan Ўзбекистонда ўз тармоғини ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳасини давом эттирмоқда. Телекоммуникация соҳасидаги йирик солиқ тўловчи ва сармоядорларидан бири сифатида, оператор мамлакат иқтисодиётини янада рақамлаштириш учун мунтазам равишда пойдевор яратмоқда.
2024 йилда Beeline Uzbekistan тармоғи деярли 2000 та янги база станцияси билан кенгайтирилди. Энг жадал қурилиш ишлари мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудлари — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, шунингдек, Самарқанд, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида олиб борилди. Аҳамиятли ҳисобланган автомобиль ва темирйўл магистралларида қамровни кучайтириш учун 270 га яқин база станцияси ўрнатилди. Бундан ташқари, йил бошидан бери рақамли оператор илгари ишга туширилган 740 дан ортиқ база станциясини модернизация қилиб, уларнинг ўтказувчанлик қобилиятини сезиларли даражада оширди. Шу туфайли Beeline Uzbekistan тармоғида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20% кўпроқ трафик қайд этилмоқда, ўртача маълумот узатиш тезлиги эса 46% га ошди. VoLTE сегменти фойдаланувчилари сони ҳам ортиб бормоқда: зудлик билан уланиш ва тиниқ овоз билан қўнғироқ қилиш технологиясини танлаганлар сони олти бараварга, трафик ҳажми эса 10 бараварга кўпайди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг кўламли техник ишлар амалга оширилди.
Вилоятлар бўйлаб янги қурилишлар ҳақида батафсил маълумотларни компания сайтида кўриш мумкин.
«Beeline инфратузилмасини узлуксиз ривожлантиришнинг моҳияти — Ўзбекистон аҳолиси зарур деб билган жойларда замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашдир. 2024 йилда бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган юзлаб янги база станцияларидан деярли ҳар еттинчиси автомагистраль ва темирйўлларда, кўпинча аҳоли пунктларидан узоқда жойлашгани бежиз эмас. Уйда ҳам, йўлда ҳам компаниямизнинг барча хизматларидан қулай фойдаланиш мумкин.» — дея таъкидлади Beeline
Uzbekistan техник директори Георгий Кан.
«Компаниямизнинг мамлакатда узоқ йиллар давомида эришган ютуқлари Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги лойиҳаларга илҳом бағишламоқда. 2024 йил бошидан Beeline Uzbekistan алоқа инфратузилмасини ривожлантиришга рекорд миқдорда маблағ йўналтирди. Республика телекоммуникация соҳасига киритилган инвестициялар ҳажми бўйича етакчилардан бири сифатида, биз барча ҳудудларда ва барча соҳаларда — шахсий ҳаётдан тортиб бизнес юритиш ва Beeline мижозлари бўлган давлат муассасалари фаолиятини таъминлашгача бўлган жабҳаларида рақамли инновацияларни муваффақиятли жорий этиш учун қулай муҳит яратмоқдамиз,» — деди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
Компания ҳақида
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентабридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. Тop Employer 2024 сертификатига эга.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: : beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 06.11.2024
"Ҳамкорингизни билинг: комплаенс бизнесга хавф-хатарсиз ўсишда қандай ёрдам беради" — Beeline Uzbekistan Тошкентдаги форумга таклиф қилади
18:00 / 04.11.2024
VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди
10:00 / 05.08.2024
Beeline Uzbekistan Top Employer мақомига эга бўлди
12:00 / 25.07.2024