Ўзбекистон | 10:00 / 05.09.2024
2419
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Капиталбанк 1-ярим йилликда 775 миллиард сўмдан ортиқ соф фойда кўрди

Капиталбанк 1-ярим йиллик якунини сарҳисоб қилиб, соф фойда кўрсаткичларини янгилади. 2024 йилнинг 6 ойида мамлакатимиздаги энг йирик хусусий банклардан бири 775,592 миллиард сўм соф фойдага эришди, шунингдек, ўз капитали ва бошқа асосий кўрсаткичлар ўсишини намоён қилди.

Фото: Капиталбанк

Банкнинг активлари ва кредит портфели барқарорлигича қолмоқда, шу билан бирга, самарали бошқарув туфайли банк даромадлилигини оширди ва мамлакат банклари орасида соф фойда бўйича етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, 1-ярим йиллик якунларига кўра, «Капиталбанк» хусусий компаниялар орасида энг йирик 5 солиқ тўловчилар қаторига кирди.

“Мижозларимиз учун асосийси – асосий кўрсаткичларнинг барқарорлиги ва, албатта, банк кўрсатаётган хизматнинг сифати.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2 миллиондан ортиқ хусусий мижозлари ва 80 мингдан ортиқ тадбиркорлари бизга ишонч билдирмоқда. Ва биз нафақат хусусий фойдаланувчилар, балки тадбиркорлар учун ҳам ишончли ҳамкор бўлиб қоламиз, турли хил масалаларга ечим бўла оладиган — кўчмас мулк сотиб олишдан тортиб айланма капитални субсидиялашгача бўлган маҳсулот ва хизматларни таклиф қиламиз”, – дейди “Капиталбанк” бошқаруви раиси Кирилл Маевский.

Бугунги кунда Капиталбанкнинг тадбиркор мижозлари ўз бизнесини муваффақиятли юритиш учун қулай хизматлардан фойдаланишлари мумкин: Uzum Business онлайн-банки, банк офисига бормасдан ҳисобварақ очиш (Тошкент шаҳрида), ягона алоқа маркази, махсус техника сотиб олиш учун кредитлар, шунингдек жисмоний шахслар учун мавжуд бўлган онлайн хизматлар рўйхати кенгайтирилди - масалан, кредит тўловини банкнинг сайтида ёки банк иловасида амалга ошириш мумкин.

Капиталбанкнинг офлайн хизматларидан бутун республика бўйлаб 95 та филиалда фойдаланиш мумкин. Сиз Капиталбанк иловаси орқали банкнинг онлайн хизматларидан фойдаланишингиз, шунингдек, Капиталбанкнинг республика бўйлаб жойлашган 1,5 мингта банкоматлари орқали хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, нақд пул ечиб олишингиз ёки картани тўлдиришингиз, кредит учун тўлов қилишингиз ёки валюта айирбошлашингиз мумкин.

Реклама

Мавзуга оид