Эрон президенти пойтахтни мамлакат жанубига кўчириш зарурлигини маълум қилди
Теҳронни мавжуд муаммолари билан ривожлантиришга уриниш – вақтни беҳуда сарфлаш, деб ҳисобламоқда давлат раҳбари.
Эроннинг иқтисодий ва сиёсий марказини мамлакат жанубий қирғоқларига яқинлаштириш керак, чунки Теҳрон пойтахт сифатида ечим топиб бўлмайдиган муаммоларга эга. Бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пизишкиён маълум қилди, деб хабар берди Fars.
«Ҳозирги тенденцияни давом эттириб, мамлакатни ривожлантириш мумкин эмас. Агар биз Теҳронга жанубдан ва денгиздан ресурслар олиб келишни, кейин уларни маҳсулотга айлантириб, экспорт учун яна жанубга жўнатишни давом эттирмоқчи бўлсак, бу бизнинг рақобатбардошлигимизни тобора пасайтиради», деб тушунтирди Пизишкиён.
Теҳронни мавжуд муаммолари билан ривожлантиришга уриниш – вақтни беҳуда сарфлаш, деди у. Муаммолар қаторида президент сув танқислиги, ҳавонинг ифлосланиши ва тупроқнинг чўкишини тилга олди.
Мавзуга оид
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024
Эрон президенти ўз мамлакати ядро қуроли яратиш нияти йўқлигини айтди
08:20 / 16.09.2024