Иқтисодиёт | 09:50
1174
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг етакчи компанияларидан бири – KLJ Group бошқарувчи директори Ҳемант Жаин билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Ҳемант Жаин Ўзбекистондаги тарихий ўзгаришлар жараёнидан яхши хабардорлигини билдириб, электр автомобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш, иссиқлик электр станциялари барпо этиш ва бошқа ўзаро манфаатли йўналишларда биргаликдаги фаолиятни йўлга қўйиш режалари билан ўртоқлашди.

Томонлар, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг бошқа истиқболли йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашди.

KLJ Group гуруҳи кимё ва нефть-кимё маҳсулотлари, минерал ўғитлар, истеъмол ёғи ва бошқа юқори қийматли товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Ҳиндистондан ташқари Қатар ва Таиландда саноат корхоналари фаолиятини ташкил қилган.

Мавзуга оид