Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Нексия ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Бухоро-Самарқанд йўналишида ҳаракатланган машина йўл четида тўхтаб турган юк машинаси тиркамасига урилган.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 24 сентябр куни соат 16:30 ларда юз берган.
М-37 халқаро автомобил йўлининг Оқдарё тумани “Даҳбед” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳайдовчи Нексияни Бухоро-Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган KOEGEL тиркамасининг орқа қисмидан келиб урган.
Оқибатда, Нексия ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:27 / 25.09.2024
Тошкентда Маtiz билан тўқнашган Nеxia-3 ёниб кетди
15:54 / 25.09.2024
Тошкентда икки автобус ўзаро тўқнашди
07:30 / 25.09.2024
Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди
18:56 / 24.09.2024