Тошкентда Маtiz билан тўқнашган Nеxia-3 ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида Маtiz пачоқланган ва унинг ҳайдовчиси жароҳат олган.
Тошкент шаҳрида иккита машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорти ҳодисаси оқибатида уларнинг бирида ёнғин юз берган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 25 сентябр куни соат 14:30 ларда содир бўлган.
Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида Маtiz ва Nеxia-3 машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда, Маtiz машинаси ҳайдовчиси жароҳатланган ва биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Шунингдек, тўқнашувдан сўнг Nеxia-3 машинасида ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 25.09.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Нексия ҳайдовчиси ҳалок бўлди
15:54 / 25.09.2024
Тошкентда икки автобус ўзаро тўқнашди
07:30 / 25.09.2024
Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди
18:56 / 24.09.2024