Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
Давлат раҳбарининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси жароҳат президентнинг иш жараёнига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.
Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс велосипеддан йиқилиб ўнг қўлининг билаги ва чап қўлининг бармоғини синдириб олди, деб хабар беради Delfi портал.
Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса 28 сентябр куни Ринкевичс велосаёҳатга чиққанида содир бўлган. Ноқулай йиқилиш оқибатида давлат раҳбари тиббий ёрдамга мурожаат қилган, шифокорлар унинг қўли синганини аниқлаб, гипс боғлаган.
«Велосипед мавсуми якунланди. Травматология ва ортопедия шифохонаси жамоасига у қадар ақлли бўлмаган мижозга кўрсатган ёрдами учун катта раҳмат», — дейди президент.
Ринкевичснинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Мартинш Дрегериснинг журналистларга маълум қилишича, жароҳат давлат раҳбарининг иш жараёнига таъсир кўрсатмайди, у олдингидек бемалол ёзиб, ҳужжатларни имзолай олади. Таъкидланишича, Ринкевичснинг кейинги ҳафтадаги кун тартибига ҳам ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаган.
Мавзуга оид
13:50 / 23.09.2024
Латвия Россиянинг транспондерлари ўчиқ қирувчилари ҳақида хабар берди
12:50 / 11.09.2024
Латвия Беларус билан чегара назоратининг кучайтирилган режимини узайтирди
02:34 / 11.09.2024
Латвия Беларус рақамларига эга енгил автомобилларни мамлакатдан чиқариб юборишни буюрди
15:00 / 09.09.2024