Жаҳон | 22:21 / 30.09.2024
1169
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг келаси йил бюджетига рекорд миқдорда ҳарбий харажатлар киритилди

Федерал бюджет қонун лойиҳасида «Миллий мудофаа» учун 13,5 триллион рубл сарфлаш кўзда тутилган.

Фото: ТАСС

Россия ҳукумати 2025 йилги бюджетга ҳарбий харажатларининг рекорд миқдорини киритди. Қайд қилинишича, ҳарбий харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 6,31 фоизини ташкил қилади.

The Bell газетасининг ёзишича, федерал бюджет қонун лойиҳасида «Миллий мудофаа» учун 13,5 триллион рубл сарфлаш кўзда тутилган.

2024 йилги бюджетга ҳарбий харажатлар учун бор-йўғи 10,4 триллион рубл киритилган, бу ўша пайтдаги рекорд миқдор эди. Шу билан бирга, 2023 йилда 2025-2026 йилларда Россиянинг ҳарбий харажатлари 8,5 ва 7,4 триллион рублгача қисқартирилиши тахмин қилинган эди.

Россиянинг янги уч йиллик бюджетида ҳарбий харажатлар 2026 йилда 12,8 триллион рубл, 2027 йилда эса 13,1 триллион рубл бўлиши назарда тутилган.

2025 йилга ҳамда 2026-2027 йилларни режалаштириш даврига мўлжалланган федерал бюджет лойиҳаси 30 сентябр куни Россия Давлат Думасига киритилди.

Мавзуга оид