Иқтисодиёт | 20:52 / 04.10.2024
936
2 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди

Ҳамкорлар орасида ЮНКТАД ва унинг бош котиби, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва унинг бош директори ўринбосари, Қатар музейлари раиси ва бошқалар санаб ўтилди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Саида Мирзиёева Тошкентда ўтказилаётган Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

«Шу кунларда биз Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарор келажакни тарғиб қилиш йўлидаги тамалтошни қўймоқдамиз. Ушбу жараённи WCCE–2024 – Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманида иштирок этаётган халқаро ҳамжамиятнинг кўмагисиз амалга ошириш имконсиз бўлар эди», деб ёзди Мирзиёева.

Ҳамкорлар орасида ЮНКТАД ва унинг Бош котиби Ребека Гринспан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ва унинг бош директори ўринбосари Силви Форбан, Индонезия Туризм ва креатив иқтисодиёт вазирлиги ҳамда вазир Сандиага Уно, Қатар музейлари раиси Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ва Art of Heritage бош директори, Қироллик оиласи аъзоси малика Нура Ол Файсал санаб ўтилди.

«Креативлик ва инновациялар мамлакат тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутадиган келажакни яратиш йўлидаги Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид