Жамият | 11:47
4141
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида тўхтатилган Damas йўловчиси ўқотар қурол олиб кетаётгани аниқланди 

Қурол ҳамда унинг эгаси суриштирувни давом эттириш учун Поп тумани ИИБ ходимларига топширилган. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қамчиқ довонидаги ЙПХ масканида тўхтатилган Damas’да ноқонуний ўқотар милтиқ борлиги аниқланган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат 2024 йил 4 куни қайд этилган. 

“Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ Қамчиқ довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган Damas тўхтатилганда, унинг йўловчиси, 33 ёшли М.М. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган пневматик милтиқ олиб кетилаётгани аниқланган. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Аниқланган қурол ҳамда фуқаро М.М. Поп тумани ИИБ ходимларига суриштирувни давом эттириш учун топширилган.

Мавзуга оид