Ўзбекистон мамлакатга келаётган хорижий сайёҳлар сонини 15 млнга етказмоқчи
Польшадаги оммабоп Tiger's Media онлайн порталида "Ўзбекистон хорижий сайёҳларни тобора кўпроқ мамлакатга жалб этмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Нашрда қайд этилишича, Марказий Осиё минтақасида жойлашган ва тўғридан тўғри денгизга чиқа олиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон 2030 йилга бориб хорижлик сайёҳлар сонини 15 миллионга етказишни режалаштирмоқда.
"Бу рақам мамлакатга 2023 йилда келган 6,6 миллион сайёҳдан икки баравар кўп. 2023 йилда туризм иқтисодиётга тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари фойда келтирди, 70 мингга яқин янги иш ўринлари яратди", – деб таъкидланган манбада.
Ўзбекистон қадимий Ипак йўлининг муҳим қисмида жойлашган. Республиканинг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлари қадимда йирик савдо марказлари бўлган. Бугунги кунда бу шаҳарлар ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва ўзининг меъморчилиги, жумладан, мадраса, масжид ва бозорлари билан машҳур.
"Ёш саёҳатчилар эътиборини жалб қилиш учун Ўзбекистон 10 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларини ҳам жалб қилмоқда", – деб ёзади Tiger's Media.
Мавзуга оид
21:40 / 03.10.2024
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва қиммат давлатлар маълум бўлди
20:02 / 02.10.2024
“Tourist map” интерактив портали ва мобил иловаси ишга туширилади
19:05 / 02.10.2024
Ўзбекистонда пулли асосда ўқ отиш туризми йўлга қўйилади
17:43 / 02.10.2024