Ўзбекистон | 12:10 / 10.10.2024
1427
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди

III чоракда Ўзбекистон аэропортларининг асосий кўрсаткичлари ошди. 2023 йил шу даврига нисбатан йўловчи ташиш 33 фоизга ўсиб, қарийб миллион кишини ташкил этди. 

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон аэропортлари асосий кўрсаткичлар — йўловчи ташиш, хизмат кўрсатилаётган рейслар сони ва юк ташиш ҳажми бўйича учдан бир қисмдан кўпроққа ошди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, 9 ойда мамлакат халқаро аэропортлари томонидан 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилди, шундан 24 914 таси ички йўналишларда, 57 723 таси эса халқаро йўналишларда амалга оширилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 36 фоизни ташкил этди. Ҳаво рейслари умумий сонининг 53 942 таси резидент авиакомпаниялар томонидан, 28 695 таси эса норезидент авиакомпаниялар томонидан амалга оширилди.

Январдан сентябргача бўлган даврда Ўзбекистон аэропортлари 9 893 947 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Жумладан, ички рейсларда 1 871 659 нафар, халқаро рейсларда 8 022 288 нафар йўловчи. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 33 фоизни ташкил этди.

Учинчи чоракда 62 067 тонна юк ва почта ҳам жўнатилди, бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 21 фоизга кўп.

Мавзуга оид