Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Эркак Теlegramʼда аккаунт очиб, унда собиқ турмуш ўртоғининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи беҳаё фото ва видеотасвирларини тарқатиб келган.
Андижон вилоятида собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатиб келган эркак ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи аёл С.Т. ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг расмлари номаълум шахс томонидан Теlegram мессенжерида тарқатиб юборилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи М.М. содир этгани аниқланган.
Аниқланишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М. аслида жабрланувчи аёл С.Т.нинг собиқ турмуш ўртоғи бўлган.
У собиқ хотинини обрўсизлантириш мақсадида Теlegramʼда аккаунт очиб, аёлга тегишли бўлган шаъни ва қадр-қимматини камситувчи беҳаё фото ва видеотасвирларни тарқатиб келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 139- (туҳмат), 140- (ҳақорат қилиш) ва 141/3- (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
22:40 / 26.09.2024
NYT: Ню Йорк мэрига нисбатан жиноий айблов эълон қилинди
10:35 / 13.07.2024