Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
Испаниянинг етакчи El Mundo Financiero электрон нашрида "Ўзбек дипломатиясининг уфқлари Африка томон кенгаймоқда" сарлавҳали мақолаэълон қилинди.
Нашрда таъкидланишича, бугунги кунга қадар Ўзбекистон ушбу қитъанинг 22 давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. Айни пайтда Африкада Ўзбекистоннинг ягона дипломатик ваколатхонаси – Мисрдаги элчихона фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, Африканинг 11 давлати Ўзбекистон Республикасидаги ўз элчиларини, жумладан, Миср ва Жазоирнинг Тошкентдаги элчихоналари билан аккредитациядан ўтказди.
"Айниқса, Шимолий Африка мамлакатлари – Жазоир, Марокаш, Тунис билан маънавий яқинлик ва тарихий алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда, – дея қайд этилган нашрда. – Шунингдек, Жанубий Африка Республикаси каби нуфузли давлат билан ҳам мунтазам равишда мулоқот олиб борилади".
Айни пайтда Миср Ўзбекистоннинг Африка қитъасидаги асосий ҳамкорига айланган. Бу давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари қаторида алоҳида ўрин тутади.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон ва Миср ўртасида юқори даражадаги сиёсий ишонч сақланиб турибди, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда, маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашмоқда.
"Ўзбекистон-Африка ҳамкорлиги кун тартибига тўхталадиган бўлсак, шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг қитъа давлатлари билан сиёсий алоқалари асосан БМТ, ИҲТ каби кўп томонлама ташкилот ва бирлашмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликка қаратилган", – деб таъкидланган материалда.
Мавзуга оид
23:32 / 10.10.2024
Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди
21:52 / 10.10.2024
Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот
14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
08:56 / 28.09.2024