Жаҳон | 23:06 / 21.10.2024
5063
2 дақиқада ўқилади

Ветнамда армия генерали президент этиб сайланди

У 2024 йил май ойида президент этиб сайланган То Ламанинг ўрнига келди. Август ойида То Лама Ветнам Коммунистик партияси бош котиби этиб сайланганди.

Фото: Global Look Press

Армия генерали Лионг Кионг Ветнамнинг янги президентига айланди. Уни мазкур лавозимга малакат парламенти сайлади, деб хабар беради Reuters.

У 2024 йил май ойида президент этиб сайланган То Ламанинг ўрнига келди. Август ойида То Лама Ветнам Коммунистик партияси бош котиби этиб сайланганди. Шундай қилиб, у мамлакат сиёсий иэрархиясида юқори лавозимни эгаллаб, президентлик лавозимини қолдириб кетди.

67 ёшли Лионг Кионгни қонун чиқарувчилар йиғилишида иштирок этган барча — 440 киши қўллаб-қувватлаган. Инаугурация маросимида у мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш — «замонавий ва моҳир, яхши тайёрланган, инқилобий армияни» яратишга ваъда берди. Шунингдек, Кионг кўп томонлама ташқи сиёсат олиб боришини билдирди.

«Кионгнинг президент этиб сайланиши беқарорлик давридан кейин «тизимни тартибга келтириш йўлидаги қадам» бўлди. Бу орқали ҳарбийлар ва куч тузилмалари ўртасидаги мувозанатни қайта тиклаш мақсад қилинган», — дейилади хабарда.

Кионг 1957 йил 15 августда Ветнам шимолидаги Футхо провинциясида туғилган. Партия ва давлат бошқаруви бўйича бакалавр даражасига эга. 1975 йилда армияда хизматини бошлаган. Ўтган йиллар давомида у сиёсий комиссари лавозимларида ишлаган ва генерал даражасигача кўтарилган (2019 йилда).

Мавзуга оид