Ўзбекистон | 09:30 / 23.10.2024
2278
1 дақиқада ўқилади

Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Фото: Getty images

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид