Тарихда биринчи марта ота-ўғил баскетболчи NBA ўйинида биргаликда иштирок этди
39 ёшли ЛеБрон ва 20 ёшли Бронни Жеймс «Лос-Анжелес Лейкерс» таркибида тарихга кирди.
Америкалик баскетболчилар ЛеБрон ва Бронни Жеймс бир вақтнинг ўзида битта жамоада ўйнаган биринчи ота ва ўғил бўлди. Иккаласи ҳам «Лос-Анжелес Лейкерс» клуби таркибида Миллий Баскетбол Ассоциация (NBA) ўйинида паркетга тушди.
Жеймслар паркетда икки ярим дақиқа вақтни бирга ўтказишди. Бронни ўйин вақтида тўпни саватга аниқ ташлай олмади, шунингдек, сермаҳсул узатмани ҳам амалга ошира олмади - бу 20 ёшли баскетболчи учун дунёнинг энг кучли лигасидаги биринчи ўйин бўлди. Бироқ, ЛеБрон Лигада 22-мавсумини ўтказмоқда ва бу ноёб ютуқ.
«Биз шунчаки ўз ишимизни бажардик. Бронни ҳам, мен ҳам бундан шоу қилишга уринмадик, бир-биримизга ўйнамадик. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва менимча, ҳаммаси муваффақиятли бўлди», деди «Лос-Анжелес Лейкерс» ҳужумчиси ЛеБрон Жеймс.
«Паркетга чиқишдан олдин мен бироз хавотирда эдим ва бу ажабланарли эмас, сиз ҳар доим биринчи ўйинидан олдин асабийлашасиз. Аммо кейин тинчландим ва паркетда ўтказган вақтимдан мамнун бўлдим», деди «Лос-Анжелес Лейкерс» ҳимоячиси Бронни Жеймс.
39 ёшли ЛеБрон Жеймс тарихдаги энг яхши баскетболчилардан бири сифатида тан олинган, дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчилардан бири. У тўрт карра NBA чемпиони, тўрт карра NBA финалининг энг яхши ўйинчиси, тўрт карра NBA энг фойдали ўйинчиси. 13 марта NBA юлдузларининг биринчи жамоасига киритилган.
Мавзуга оид
08:50
АҚШ: КХДРнинг 8 мингга яқин аскари Украинада жанг қилишга тайёр
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
22:15 / 29.10.2024