Ўзбекистон | 12:10 / 23.10.2024
995
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди

Бахтиёр Саидов ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашув ўтказди.

Фото: ТИВ

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Вэйк билан учрашди.

"ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Вэйк жаноблари билан учрашув ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Қайд этилишича, миссиянинг Ўзбекистонда муваффақиятли ва самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилган. 

"Мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини таъминлаш йўлидаги қадамлар, ўзаро ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдик", дейди Бахтиёр Саидов.

Мавзуга оид