Ўзбекистон | 23:10 / 24.10.2024
3540
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғизистонга борган.

Фото: Flickr

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн нафарга ёки 35,8 фоизга ошган.

Ўтган тўққиз ойда Ўзбекистон фуқаролари саёҳатга борган мамлакатлар рўйхати қуйидагича бўлган:

·      Қирғиз Республикаси – 2,1 млн нафар;

·      Тожикистон – 895,1 минг нафар;

·      Қозоғистон – 719,9 минг нафар;

·      Россия – 222,9 минг нафар;

·      Туркия – 180,9 минг нафар;

·      Саудия Арабистони – 121,9 минг нафар;

·      БАА – 90,3 минг нафар;

·      Миср – 32,1 минг нафар;

·      Кувайт – 20 минг нафар;

·      Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;

·      Бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.

Мавзуга оид