Ўзбекистон | 14:10 / 24.10.2024
2902
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга 9 ойда қанча турист келгани маълум қилинди
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон – 1,6 млн нафар;
- Қирғизистон – 1,6 млн нафар;
- Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
- Россия – 609,7 минг нафар;
- Туркманистон – 120,4 минг нафар;
- Туркия – 84,3 минг нафар;
- Хитой – 50,4 минг нафар;
- Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
- Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
- Италия – 30,3 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.