Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
Космик кема россиялик космонавт ва уч нафар америкалик астронавт билан Флорида штатидаги Пенсакола шаҳри яқинида океан сувига қўнишни амалга оширган.
Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon-8 космик кемаси россиялик космонавт ва уч нафар астронавт билан Флорида штатидаги Пенсакола шаҳри яқинида океан сувига қўнишни амалга оширди, деб хабар беради NASA.
Экипаж космосда 236 кун бўлган. Шундай қилиб, NASA астронавтлари Меттю Доминик, Майкл Барратт ва Жанетт Эппс, шунингдек, «Роскосмос» космонавти Александр Гребенкин Халқаро космик станциядаги (ХКС) етти ойлик миссиясини якунлади.
Экипаж NASA’нинг Хюстондаги Космик марказига етказилади, бундан олдин улар тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Crew Dragon кемаси Халқаро космик станцияни 24 октябр куни соат 00:05 да тарк этган. Кеманинг ажралиши бир неча бор қолдирилган эди. Аввалига у 7 октябрда ХКС ажралиши, экипаж эса эртаси куни Ерга қайтиши керак бўлган. Шундан сўнг, жараён 8 октябрга, кейинроқ 10 октябрга кўчирилди.
Crew Dragon кемаси ХКСга 2024 йилнинг 4 март куни учиб борганди.
Аввалроқ «Роскосмос» давлат корпорациясининг бошқариладиган «Союз МС-26» космик кемаси автоматик равишда Халқаро космик станциянинг «Рассвет» модулига туташгани тўғрисида хабар берилганди. Транспорт кемаси бортида — «Роскосмос» космонавтлари Алексей Овчинин ва Иван Вагнер, шунингдек, NASA астронавти Доналд Петтит бўлган.
Мавзуга оид
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
19:30 / 13.10.2024
SpaceX илк бор энг оғир Starship ташувчи ракетасини ерга муваффақиятли қайтарди
00:41 / 29.09.2024