Жамият | 15:03 / 27.10.2024
4642
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қурилиш ташкилоти электр тармоғини узиб юборди

Ҳолат Яккасарой туманида содир бўлган ва оқибатда 500 дан ошиқ хонадон чироқсиз қолган.

Фото: Энергетика вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилиш ташкилоти электр тармоғига шикаст етказган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 27 октябр куни соат 10:20 да “M.M.P.”МЧЖга қарашли қурилиш ташкилоти Яккасарой туманидаги ерости газ қувурини электр ва газ таъминоти ташкилотлари ҳамда “Ўзэнергоинспекция” билан келишмасдан кўчириш ишларини олиб бораётган вақтида электр узатиш кабел тармоғига шикаст етказган.

Оқибатда туманнинг Бошлиқ мавзеси ва Бобур маҳалласида 530 та истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда.

Мавзуга оид