Болгария парламентига сайловларда ФБЕТ - ДКИ блоки етакчилик қиляпти
Экзитполлар натижаларига кўра, ФБЕТ ва Демократик кучлар иттифоқи партиялари коалицияси биринчи ўринни эгаллади. Болгариянинг янги парламентига жами етти партия кирмоқда.
Болгарияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида «Фуқаролар Болгариянинг Европа тараққиёти учун» партияси ва Демократик кучлар иттифоқи (ФБЕТ – ДКИ)нинг ғарбпараст ўнг марказчи коалицияси яна етакчилик қилмоқда. 27 октябр, якшанба куни кечқурун сайлов участкалари ёпилганидан кейин эълон қилинган экзитполлар маълумотлари шундан далолат беради.
Натижалари BTV телеканалида тақдим этилган сайловчилар орасида ўтказилган сўровларга кўра, собиқ бош вазир Бойко Борисов партиялари блокига сайловчиларнинг 26,4 фоиздан 26,6 фоизигача овоз берган. Иккинчи ўринни ғарбпараст либерал-консерватив «Ўзгаришларни давом эттирамиз» партиялари алянси ва «Демократик Болгария» коалицияси (ЎДЭ — ДБ) эгаллаб, 14,9 фоиз овоз тўплади. Учинчи ўринда россияпараст ва миллатчи евроскептик кайфиятдаги «Уйғониш» партияси жойлашган бўлиб, уни 12,9 фоиздан 13,3 фоизгача сайловчилар қўллаб-қувватлаган.
Жами еттита сиёсий уюшма янги Миллий мажлисга қўшилмоқда. Яна иккита бирлашма сайловлардаги тўсиқни енгиш учун курашмоқда.
Мавзуга оид
14:01 / 31.10.2024
«Бу Камала ва Байден шарафига». Трамп чиқинди ташувчи машинага миниб олди
21:25 / 30.10.2024
Трампнинг тарафдорлари Байден уларни «чиқинди» деб атаганини айтишмоқда
16:35 / 30.10.2024
Фарғонада сайлов қонунчилигини бузган участка сайлов комиссияси аъзоси маъмурий жазога тортилди
11:32 / 30.10.2024